Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сербия: мусулмонлар қотилининг расми деворларда пайдо бўлди

1431

Сербия пойтахти Белграднинг бир қатор мавзеларида бинолар деворларида “Босния қассоби” лақабини олган минглаб мусулмонларнинг қотили – генерал Ратко Младичнинг расмлари чизилди.

Ушбу ҳолат нафақат Босния ва Герцеговинада, балки Сербиянинг ўзида ҳам норозиликларга сабаб бўляпти. Бироқ расмлар ҳалигача ўчириб ташланмаган. 

Ҳозир 79 ёшда бўлган Ратко Младич 1992-1995 йиллардаги урушда босниялик мусулмонларни қирганликда айбдор деб топилган. Ўшанда Сребреницада саккиз мингдан ортиқ мусулмон эркак ва болалар ваҳшийларча ўлдирилган эди. Халқаро жиноий трибуналга кўра, собиқ генерал Босния ерларини “Буюк Сербия” давлати учун Босния мусулмонлари, хорватлар ва бошқа миллат ва этник гуруҳлардан “тозалаш”ни мақсад қилган эди.

Уруш тугагандан сўнг қочиб кетган генерал 2011 йилда қўлга олинди. 2017 йилда Халқаро трибунал уни геноцид, ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топиб, бир умрга озодликдан маҳрум қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

294 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

437 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

669 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

463 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

727 13:07 07.08.2022
« Орқага