Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мактубини Шавкат Мирзиёевга топширди

1243

Кеча, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Юқори мартабали меҳмон қабул учун самимий миннатдорлик билдириб, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Туркманистон етакчисининг барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётган Туркманистон – Ўзбекистон алоқаларига юксак баҳо берилган мактубини топширди.

Унда Туркманистон раҳбари икки мамлакатнинг халқаро сиёсат ва минтақавий муносабатлар борасидаги позициялари яқин ва ўхшашлигини алоҳида қайд этган.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги кооперация лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва бу борадаги амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

140 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

378 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

46 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

357 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

256 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

973 18:48 22.05.2022
« Орқага