Илм

Севги ва зинонинг фарқи

2164

Севги нима? Барча валий зотлар Аллоҳнинг ишқида куйганлар. Ҳикоя ва достон ёзганлар эса аёл қизларни тимсол қилишган. Никоҳ воситасида оила қурганлар ўртасида тилда айтилмаса-да, қалбан ўрталарида муҳаббат бўлган. 

Биз мўмин-мусулмонлар ота-онамизнинг қучоқлашиб, ўпишиб ўтирганларини ақлимизга сингдиролмаймиз. Аммо отамиз кўчадан келганда онанг қани, дейди. Болаларни сўрамайди, она ҳам шундай бу кўзга кўринмас муҳаббатдир. 

Афсус сериаллардаги севги, ўпишиш саҳналарини кўраверган болаларимиз, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормай қўйишди. Никоҳсиз бегона йигит билан юриш, ўпишиш, қўл ушлашиб сайр қилишлари ҳаромлигини англамайдилар. Фарзандларининг шу ишларига рози бўлган ота-оналар ҳаром ишларга йўл берганлари боис гуноҳкордир. 

Шу боис ҳар бир ота-она фарзандларига албатта маҳрам нима, номаҳрам нима, зино ва унинг оқибатларини албатта ўргатишлари вожибдир. Афсуски кўп ота-оналарнинг бу каби ишларда тажрибаси ва илми мутлақо йўқ. Ҳатто ғуслни билмайдиганлари қанча! 

Зарур илм ва тушунча бўлмагани сабабли бундай ота-оналар қизларига эътибор қаратишмайди. Кўз зиноси, қўл зиноси нималигини ўргатишмайди, мана диннинг асл моҳиятини тушунмаслик инсонларни нима кўйларга солади. Оила муқаддаслигини англамайдиганлар боис ажрашиш ва ношаръий ишлар кўпаяди.

Шермурод ТОҒАЙ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўз аёлига севгисини изҳор қилиши керакми?   

1461 08:00 22.02.2020

Пайғамбарнинг ортида туриш учун...

1278 07:20 15.02.2020

Инсонийликни ўлчайдиган аппарат...

1623 00:00 12.02.2020

Расулуллоҳ севган аёл...

1616 22:00 10.02.2020

Севги борми ўзи?

1987 18:00 28.01.2020
« Орқага