Янгиликлар

Ш.Мирзиёев: «Профессионал журналистларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрман»

194

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида оммавий ахборот воситалари соҳаси ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди.

Давлат раҳбари ўтган уч йил мобайнида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилиши учун ҳуқуқий асослар ва кенг имкониятлар яратилганини таъкидлади.

«Шу ўринда, яна бир муҳим масалага алоҳида эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ўтган 3 йил мобайнида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилишлари учун ҳуқуқий асослар ва кенг имкониятлар яратилди.

Бундан кейин ҳам «тўртинчи ҳокимият» вакилларининг эркин ва холис фаолият юритишлари, республикамизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни халқимиз ва халқаро ҳамжамият учун очиқ-ойдин ёритишлари учун барча шарт-шароитларни яратамиз.

Жойлардаги муаммо ва камчиликларни рўй-рост очиб бериш, уларни ҳаққоний ёритишларида мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман», — деди президент.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Журналистлар ҳақми ёки судялар?..

232 18:40 20.02.2020

Интерпол Алишер Усмоновга туҳматда айбланган журналистни қидиришдан бош тортди

562 14:00 19.02.2020

Расул Кушербаев: “Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади”

400 18:40 15.02.2020

Иккиюзламачиликнинг замонавий кўриниши

1471 11:40 12.02.2020

Журналистика тарихида илк бор 10 жилдлик қўлланма яратилди

219 16:20 06.02.2020

Халққа ёрдам керак эмас, ҳалақит бермасангиз — бўлди!

2278 16:20 04.02.2020
« Орқага