Таҳлил

Шаҳидлар ҳеч қачон ўлмайди!

6873

Бу Аллоҳнинг арслони Ҳамза розияллоҳу анҳунинг 1970 йилда суратга олинган қабри. Бундан 70 йил муқаддам Уҳуд шаҳри шу даражада сув остида қолган эдики, саҳобалар қабрлари сувга тўлган эди.

Шайх Маҳмуд Совваф саҳобаларнинг қабрларини бошқа жойга кўчириш учун қазиш ишларида қатнашганлардан эди. У Ҳамза розияллоҳу анҳунинг муборак жасадларини бутун ҳолда сақланиб қолган ҳолда кўрди, ҳаттоки уларнинг кафанлари бутун турган эди.

Шайх Маҳмуд Ҳамза розияллоҳу анҳунинг бақувват эканликларини айтди. Қўли жароҳат олган қорнига қўйилган эди. Улар Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қўлини кўтаришган пайт жароҳат ўрнидан худди тирик инсонлариникидек қон сизиб чиқа бошлади, тананинг кесик жойлари ҳали ҳам янгидек эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уҳуд ғазоти тарихи

1052 16:07 15.04.2019
« Орқага