Илм

Шаҳодат боби (Енгил фиқҳ)

752

Шаҳид – мушриклар ўлдирган ёки жангда топилган бўлиб, унда жароҳат бўлган ёки мусулмонлар зулман ўлдирган кишилардир. У кафанланади ва жаноза ўқилади, лекин ғусл қилинмайди. Кимни ҳарб аҳли, ёки боғийлар ёхуд йўлтўсарлар қандай нарса билан бўлсин, ўлдирсалар ғусл қилинмайди. Жунуб киши шаҳид бўлса, ғусл қилинади.

Шаҳиднинг қони ювилмайди. Ундан кийими ечилмайди. Тўн, пахтали кийим, қалпоқ, қурол ва махсиси эса ечилади. Ундаги нарсаларни хоҳлашса кўпайтиришади ё камайтиришади.Ким муртас бўлса, ғусл қилинади. Муртаслик – емоқ, ичмоқ, ухламоқ, дори-дармон қабул қилмоқ ва жанг майдонидан тирик олиб чиқилмоқдир. Тирик ҳолида бир намоз вақти ўтган ва ҳали ҳам ҳушини йўқотмаган киши муртасдир.

Ким шаҳарда ўлик ҳолда топилса, ғусл қилинади. Илло, уни темир билан зулман ўлдирилгани аниқланса, ғусл қилинмайди. Ким ҳадд ё қасосда ўлдирилган бўлса, ғусл қилиб, намоз ўқилади. Боғийлардан ёки йўлтўсарлардан ўлдирилган кишига намоз ўқилмайди.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

513 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

340 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

328 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

383 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

584 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

333 14:00 24.08.2019
« Орқага