"Шаҳодат ва тавҳид бармоғи"(видео)

23:00 04.04.2019 1400

Менинг ўша машҳур суратимга келсак, у ерда бармоғимни кўтариб қолганман. Бу шаҳодат ва тавҳид бармоғи ҳисобланади. Бу Ислом ва мусулмонларнинг белгисидир. Ё Аллоҳ, мен ўша пайтда ўзимда эмас эдим. Суратга олишган пайтда ўзимда эмас эдим. Оғриқлар, тушкунлик ва қон босими туфайли деярли беҳуш эдим. Менинг қўлим иймон ва тавҳиднинг гувоҳлик белгиси ўлароқ кўтарилди. Буларнинг барчаси оламлар Робби Аллоҳдан эди, ўзимча қилмадим. Алҳамдулиллаҳ, Роббим буни менга насиб қилди. У Зот Исломнинг террор ва одам ўлдиришга алоқаси йўқлигини барча инсонларга билдириб қўйиш учун мени танлади. Шунингдек, Ислом ва мусулмонлар доим олий бўлишини англатувчи ишора эди бу. Аллоҳнинг изни ва иродаси билан Ўзи бизларга мадад беради. Аллоҳнинг иродасига кўра бу нарса Исломга ва мусулмонларга ёрдам бериш воситаси бўлади. Ислом ва мусулмонлар азиз бўлади. Умид қиламизки, мусулмонлар бўлаётган воқеалардан тўғри хулоса чиқарадилар ва ибрат оладилар. Чунки бу дунё ҳаёти вақтинчалик, биз эса меҳмонмиз.

Шунингдек, биз бу дунёдан қачон кетишимизни билмаймиз. Аллоҳдан қалбларимизни поклашини ва бизлардан рози бўлишини сўраймиз. Қардошларимиз билан Жаннатда бирга қилсин.

Яна бир нарсани айтиб қўймоқчиман. Суратни, агар мумкин бўлса, биродарим ва дўстим Муҳсин ал-Ҳарбий учун аталган деб биламан. (У ўлдирилган). У қариндошдан ҳам яқин эди. Аллоҳ раҳмат қилсин. Аллоҳ бизларни Жаннатда бирга қилсин. Роббим уни танлаб олди ва уни шаҳидлик мақомига эриштирди. Унинг қалби гўзал эди, биламан. У барча ишларини Аллоҳ учун ихлос билан бажарар эди. Ва Аллоҳ уни яхши одамлар қаторига қўшди. Ҳар сафар мени кўрганида «Мен сени яхши кўраман» дер эди. Мен ҳам уни яхши кўришимни айтар эдим. Аллоҳ бизларни Жаннатда бирга қилишини сўрайман. Катта раҳмат. Илтимос ҳаммага етказинглар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!