Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Шахси номаълум бўлса-да, улар бизнинг биродарларимиз...”

816

Сенегал пойтахти Дакардаги Мукаммаллик ва меҳр-шафқат уюшмаси кўнгиллилари деярли ўн йилдан бери шахси аниқланмаган марҳум ва марҳумаларни ислом қоидаларига биноан дафн қилиш билан шуғулланиб келади. Бунинг учун ўз маблағларини сарфлашади.

Уюшма раҳбари Ламин Мандианг Africa News нашрига берган интервьюсида 2010 йилда тадқиқот ўтказишганини ва шахсини аниқлашнинг иложи бўлмаган жасадлар ислом қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда кўмиб юборилишидан хабар топишганини айтди. Ҳолбуки, Сенегал аҳолисининг қарийб юз фоизи мусулмонлардан иборат.

“Улар бизнинг мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимиз, биз уларга ғамхўрлик қилишимиз зарур”, – дейди Мандианг. 

Аҳмадин Ндое ҳам Мукаммаллик ва меҳр-шафқат уюшмасининг кўнгиллиларидан. “Барча мусулмонлар биродардир, шунинг учун улар (шахси аниқланмаган марҳум ва марҳумалар) ёлғиз эмаслар, – дейди у. – Биз қачон, қаерда ва қай ҳолатда вафот этишимизни билмаймиз, шунинг учун хайрли амалларни қилишимиз зарур. Биз улар учун дуо қиламиз, жойлари жаннатдан бўлишини тилаймиз”. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

546 14:30 06.03.2021

Сенегалда ҳашар: президент кўча супурди

829 22:00 06.01.2020

Экрани синиқ телефон ишлатаётган футболчи...

12871 12:00 30.12.2019

Франция сенегаллик қаҳрамонга тегишли қилични қайтарди, аммо...

1258 19:00 27.11.2019

Дунё мусулмонлари: Сенегалда Ғарбий Aфрикадаги энг катта масжид очилди (фотожамланма)

2211 10:07 07.10.2019
« Орқага