Янгиликлар

Шакар тарқатган шайхнинг анъанаси давом этмоқда

661

Индонезиянинг бир чеккасида жойлашган мусулмонлар камбағал ватандошларига учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилишга имкон берадиган яхши анъанаси бор.

Яқинда Ғарбий Суматра штатининг Паданг шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Серак Гуло деб номланган тадбир бўлиб бўлди. Тадбир маҳаллий ҳинду мусулмонлари томонидан ўтказилди, дея хабар бермоқда The Jakarta Post.

Шу куни диндорлар 200 йиллик “Муҳаммадан” масжиди ёнидан ўтган барчага шакар солинган пакетларини тарқатишди. Ўша куни жами тарқатилган шакарнинг миқдори 5 тоннага етди.

"Шакарни маҳаллий мусулмон жамоатчилиги ҳадя қилди", деди Падангда яшовчи Гохарджан.

Маҳаллий масжидда шакар тарқатиш минтақада исломни ёйишда муҳим ўрин тутган, асли ҳиндистонлик ислом даъватчиси Шоҳул Хамиднинг туғилган кунига тўғри келди.

Шоҳул Хамид, 1490 йилда Ҳиндистонда туғилган, у одамларга шакар тарқатишни одат қилган экан. Шу сабали унинг бу ишини Индонезияда яшовчи мусулмонлар давом эттиришга қарор қилишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг “айб”и билан Россияда 3 та шакар заводи тўхтади 

3178 15:40 26.02.2020

Саломат бўлиш учун... 100 йил ортга қайтамиз! 

2376 14:00 11.01.2020

Шакар очиқ савдога чиқарилди: арзонлашадими ёки ҳар доимгидекми?

699 16:40 10.01.2020
« Орқага