Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Шаръ ва шариат лафзлари

1325

Шаръ лафзи

6  – Шаръ  лафзига  келсак,  у “одамларга шундай ишни қонун қилди”,  деган  сўзнинг  масдаридир. Кейинчалик, “қонун қилинган”, деган маънода ҳам қўлланиладиган  бўлди.  Масалан,  Аллоҳ шариат ё машруъ қилди, дегани, Аллоҳ бандаларига қонун қилди ёки  жорий  этди  маъноларини билдиради. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй  имон  келтирганлар,  Аллоҳ) сизлар  учун  дин  бўйича Нуҳгабуюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий  қилган  нарсани  –  шариат  қилди” (Шуро сураси, 13-оят).

Шаръ  олимлар  истилоҳида “Аллоҳ бандаларига жорий қилган  ақоидий,  ёки  амалий  ёки хулқий ҳукмлардан иборатдир”.  

Демак,  маълум  бўляптики, шаръ лафзи олдинги эътиборларга мувофиқ дин ва фиқҳ лафзларига синоним экан.

Шариат лафзи

7 –Шариат луғатда “остона ва сув ичувчининг жойи” маъносида келади. Бунга мисол Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: “Сўнг ра (эй,  Муҳаммад,) Биз Сиз ни (диний) ишдан  иборат шариат узра (барқарор) қилдик. Бас,  Сиз  ўшанга  эргашинг  ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи(фикр)ларига эргашманг!” (Жосия сураси, 18-оят). Аллоҳ таоло айтади: “Ҳар  бир (уммат) учун (ало-ҳида) шариат  ва  йўл (таъйин) қилиб  қўйдик” (Моида  сураси, 48-оят).

Ҳозирги даврда шариат лафзи Аллоҳ таоло машруъ қилган амалий ҳукмларга нисбатан ишлатиладиган  бўлиб  қолди.  Бу  тарзда қўллаш туфайли у мутааххирлар таъбиридаги  фиқҳ  лафзи  синонимига айланди. Янги пайдо бўлган урфга Аллоҳнинг “Ҳар бир(уммат) учун (алоҳида) шариат ва йўл (таъйин) қилиб  қўйдик”  ояти  далил бўлади. Маълумки, самовий шариатлар  фақат  амалий-фаръий ишлардагина ихтилоф этишади. Аммо  аслий  ҳукмлар  ҳамма  самовий  шариатларда  бир  хилдир. Янги урф туфайли фуруъни ўрганишга  ихтисослашган  факультетларни “Шариат факультетлари”  дея  номланадиган бўлди.

(Давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишла-ри бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

866 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

854 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

978 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1043 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

711 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

755 21:50 24.05.2022
« Орқага