Иймон

Шараф – мусулмонликда!

5027

Ўрнак

1984 йил. Лос-Анжелесдаги Олимпиада ўйинлари. Дзю-до бўйича финал мусобақасида мисрлик Муҳаммад Али Рашван ва япониялик Ясухиро Ямашита гиламга чиқди. Тасвирларда Ямашитанинг бундан олдинги жангларда жиддий жароҳат олган ўнг оёғини деярли судраб келаётгани яққол кўринади. Рашван бундан фойдаланиб бир ҳамлада ғалаба қозониши мумкин эди. Жанг бошидан мураббийси ҳам уни рақибнинг ўнг оёғига зарба беришни уқтириб бақирарди. Бироқ, видеотасвирлардан ҳам кўринадики, Рашван бундай қилмади. Чап томонидан ҳужум уюштирган пайти Ямашитага имкон бериб қўйди ва... енгилди. Кумуш медал олди.

Мусобақадан кейин Рашваннинг атрофини ўраган журналистлар айни саволни берди: “Битта ҳаракат билан ғолиб бўлишингиз мумкин эди? Нега шундай қилмадингиз?” “Менинг диним одамга, ярадорга, айниқса, жароҳатланган жойга озор беришдан қайтаради. Агар рақибимни жароҳатли жойига урсам, ногирон бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Медалга эришиш учун бундай қилиш эътиқодимга тўғри келмайди”, деди Рашван.

Муҳаммад Алини одамлар тик туриб олқишлашди. ЮНЕСКО ташкилоти эса “1984 Fairplay мукофоти”га лойиқ кўрди.

Кейинроқ Японияга борганида уни қиролдек кутиб олишди. Ўша жангда олтин медал эгасига айланган Ямашита ҳаётида катта из қолдирган уч кишининг биттаси Муҳаммад Али Рашван эканини таъкидлайди.

Маълумотларга кўра, Рашваннинг бу ҳаракатидан таъсирланиб Исломни ўрганган ва мусулмон бўлганлар сони эллик мингга етган. Ҳатто улардан бири бўлган япон Рико хоним унга турмушга чиқди.

Муҳаммад Али Рашван ҳеч кимга “Мусулмон бўл!” демади. Ўтли даъватлар қилмади. Фақат мусулмонлик нима эканини, муслим ахлоқи қандай бўлишини кўрсатди. Жароҳатланган рақибини аяб, кумуш медал билан қаноатланиш билан ҳазрат Умарнинг: “Одамга шараф учун мусулмонликнинг ўзи кифоя!” деган сўзларини амалда намоён этди. Олимпиада ўйинлариннг олтин медалига эришмади, бироқ ҳар мусулмон орзу қиладиган катта мукофотни қўлга киритди – минглаб кишининг имон келтиришига сабаб бўлди.

Зумрад Фозилжон қизи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом хаёл эмас, ҳаёт динидир!

2118 11:55 04.04.2020

«Исломда бойлик ва камбағалликка муносабат»

386 20:04 03.04.2020

Бойлик, саховат саҳобалар ва ҳозирги бойлар мисолида

1510 12:30 03.04.2020

“Ислом умматининг 100 буюк шахси”: Имом Шавконий

651 20:30 02.04.2020

Закотни қанча бериш керак?

632 20:00 02.04.2020

Закот ҳақидаги мулоҳазалар

362 12:00 02.04.2020
« Орқага