Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

285

Жорий йилнинг 25 - октябрь кунлари AAOIFI – Ислом молияси соҳасида шариат стандартлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилот Баҳрайн давлати Марказий банки ҳомийлиги остида 18-Шариат Кенгашлари йиллик анжумани (конференцияси) бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган ушбу халқаро анжуман ҳақли равишда ислом молияси соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан ҳисобланади ва унда шариат уламолари, турли давлатлар марказий банклари масъуллари, иқтисодчилар, банк-молия соҳаси вакиллари, ҳуқуқшунослар, сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳамда соҳага доир муҳим қарорлар қабул қилинишига таъсир ўтказиш салоҳиятига эга бўлган бошқа шахслар иштирок этадилар. 

Анжуман доирасида ислом молияси соҳасининг долзарб муаммолари муҳокама қилинади ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Пандемия муносабати билан ушбу анжуман ҳам биринчи бор онлайн тарзда ўтказилади ва шу муносабат билан барча хоҳловчилар унда бепул қатнашиш имкониятига эгалар.

Анжуманни Халқаро фиқҳ академияси аъзоси, AAOIFI шариат кенгаши раиси, Муфтий Тақий Усмоний ҳазратлари очиб берадилар.

Анжуман араб тилида ўтказилиб, инглиз ва рус тилларига синхрон таржима қилинади. Анжуманда қатнашиш учун рўйхатдан 2020 йил 24 октябргача ўтиш мумкин:

Ислом молияси каналидан олинди @IslomMoliyasi

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, 36-қисм)

243 19:30 01.12.2020

Олий суд Атамбаевга чиқарилган ҳукмни бекор қилди, аммо у ҳалиям қамоқда

242 19:05 01.12.2020

Қуръонни ўпиш бидъатми?

956 18:35 01.12.2020

Туркманистонда масжидлар йил охиригача ёпиқ бўлади

185 18:10 01.12.2020

Коронавирус: Туркияда бугундан эътиборан янги чекловлар бошланади

415 17:35 01.12.2020

Ҳадис илми: Сақтул хафийнинг иккинчи тури

70 17:05 01.12.2020
« Орқага