Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Шаръий илмий  масалалардаги янглиш тушунчаларни тўғирлаш

537

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (ўнинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Кириш

Шаръий илмий  масалалардаги янглиш тушунчаларни тўғирлаш

Тавҳид илмининг моҳиятан уч қисмга бўлиниши

Тавҳид илмини “тавҳиди улуҳия” (Аллоҳ таолони барча олий сифатларда ягона деб билиш) ва “тавҳиди рубубия” (Аллоҳ таолони роб сифатларида ҳам ягона деб билиш) номлари билан иккига ажратиш Ибни Таймиядан олдин ўтган салаф уламоларимиз ижтиҳодида кузатилмаган эди. Борди-ю бу ишни -Рубубий ва Улуҳий тавҳид орасидаги истилоҳ холос, ҳеч қандай муаммо эмас, деганимизда ҳам бу масаланинг муаммоли томони, тавҳид илми ва тарифини қисмларга бўлиш билан мушрикларнинг сифатларини мусулмонларга боғлаш ва мусулмонларга ҳам мушрикларни муомаласи билан муомала қилиш келиб чиқади. Чунки уларнинг назарида  мусулмонлар орасида ҳам ўзидан зарарни даф қилиш ёки фойдани жалб қилишда мушрикларга ўхшаб махлуқларга суянадиган одамлар топилади. Уларнинг фикрича, бундай мусулмонлар Аллоҳ таолони Рубубий сифатларда тавҳид аҳли бўлсалар-да, Аллоҳ таолонинг Улуҳий сифатларда ширк аҳлидан бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳам мазкур маслак соҳиблари турли важларга асосланиб мусулмонларни кофирга чиқармоқдалар. Жумладан, “пайғамбарларни васила қилиб, улардан шафоат талаб қиладиганлар, мусибат вақтида уларга юзланадиганлар, уларга ибодат қилган бўладилар. Улар мана шу ишлари билан бутлар, фаришталар ва Исо Масиҳга сиғинадиган кофир каби бўладилар. Чунки мушриклар мазкур бутларга сиғинса-да аммо, тавҳиди рубубия эътиқодида кофир эмас эди. Балки бутларга сиғиниш билан тавҳиди улуҳияга хилоф иш тутиб куфрга кетадилар. Бу жараён авлиёларни васила қилиб қабрларни зиёрат қилиш, улардан ёрдам сўраш, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қила олмайдиган ишларда ҳам улардан кўмак сўраш каби ишларда кўзга ташланади.  Айримлар бундай куфр бутпарастлик куфридан ҳам ёмонроқдир, дейдилар”.  

Агар улардан “нима учун Макка мушриклари санамларни илоҳ деб эътиқод қилмагани ҳолда уларга сиғинар эдилар?” деб сўрасангиз, улар: “Макка мушриклари ибодатларида  санамларни Аллоҳга васила қилиб олар эдилар” деб жавоб беради. Бу ердаги оғриқли нуқта уларнинг жавобида аҳли байтни, Аллоҳнинг дўстлари, салафи солиҳларни яхши кўриш, уларни севиш Аллоҳ Таолони севиш эканини назардан қочириш мавжуд. Уларнинг назарида қайси бир одам валий ва солиҳ инсонларни дуоларида васила қилса, шу орқали Аллоҳ Таолога яқинлашиш ҳосил бўлади, деб эътиқод қилса у муваҳҳид (Аллоҳ таолони ягона илоҳ деб этиқод қилиш) эмас балки мушрик ҳисобланади.

Улар билмайдиларки бу иш солиҳ инсонларни табаррукан ҳурмат қилишдир. Аслида фойда ва зарар ҳаммаси Аллоҳ Таолодан эканига бу одамлар ҳам иқрордирлар. Солиҳ ва муқарраб бандаларни илоҳ маносида улуғланмайди. Балки уларни илоҳий файзга сазовор бўлганлар сифатида ҳурматланади. Аммо мутаассиб гуруҳлар қиёс қилаётган кофирлар ва Макка мушриклари эса санамларга сиғинар, фойда ва зарарни айнан шуларга боғлар эди.

Маълумки дуода кимларнидир васила қилиш “Тавҳиди Улуҳий” эътиқодини инкор қилмайди. Чунки бу эътиқод луғат ва урф  нуқтаи назаридан ҳам, шаръан ҳам уларга сиғинишни ифода қилмайди. Васила қиладиган зотларнинг бирортаси уни ибодатнинг бирор кўриниши ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишлари демайдилар. Агар бу иш ибодатнинг борор тури бўлганида хоҳ тирик бўлсин, хоҳ ўлик бўлсин, уларнинг ҳеч бирига васила қилиш жоиз бўлмас эди. Бу масалада қаттиқ туриб олувчилар – шубҳасиз Аллоҳ Таоло бизга жон томиримиздан-да яқиндир,  деса бу гап ҳеч қандай воситага муҳтож бўлмайди. Бизнинг фикримизча, бу ерда яна бир нозик нуқта мавжуд. Улар бу гаплари билан бир нарсани назарда тутган ҳолда бошқа бир нарсани унутадилар. Улар юқорида айтилган гап билан ҳамма нарсаларда мавжуд бўладиган  сабаб ва воситаларни инкор қилади. Ҳолбуки олам ўз борлиғи билан ҳар бир нарсада сабаб ва унинг натижалари устига қурилгандир. Уларнинг фикрига биноан қиёмат кунида шафоат ҳам бўлмайди. Аслида эса шафоат динимиздаги маълум бўлган заруриятдир. Уларнинг фикрида шафоатга ҳам эҳтиёж йўқдир. Шафоат ҳам воситаларнинг бири бўлиб Аллоҳ таоло унга муҳтож эмас.

Уларнинг фикрига кўра Умари одил ҳам “Эй Роббим биз сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоат қилар эдик. Натижада бизни суғорар эдинг. Эй Роббим энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни амакиларини васила қиламиз. Бизларни сув билан сероб қил” деб дуо қилганларида янглишган эканлар.

Умуман олганда улар сабаб ва сабаб натижалари, васила ва воситаларни буткул рад этадилар. Бу эса, ушбу олам борлиқни аввалу охиригача жорий бўлиб турадиган илоҳий суннат ва жараёнларга хилоф бўлган ишдир. Бошқа томондан қарасак, улар ҳам сабабларни инкор қилиб, воситалардан четлана олмайдилар. Балки унга бошқалардан кўра кўпроқ боғланадилар.

 Биз яна айтмаймизки, васила масаласида тирик ва ўлган одамни орасини ажратиш маъносиздир. Чунки дуода васила қилувчи одам ўликдан ҳеч нарса сўрамайди. У фақатгина “ушбу маййитнинг ҳурматидан, сени наздингдаги даражаси ҳурматидан, сенга бўлган муҳаббатининг барокатидан” каби ёндашувлар билан дуо қилади. Айтингчи, ушбу ёндашув уларни шахсига сиғиниш, уларга ибодат қилиш ҳисобланадими? Ҳа, василани инкор қиладиганлар масалани чигаллаштирадилар-у ечим топмайдилар. Қадимдан  Ислом уммати уламолари назарида жоиз бўлиб келган василани булар қандай қилиб инкор қиладилар.

Мусулмонлар зиммасида шарт бўлган мажбурият, ўзаро юзага келадиган илмий ихтилофларда бир-бири билан низоларга бормаслик, тарафкашлик қилмасликдир. Мусулмонларни кофирга чиқараётган бу одамларни зиммасида ҳам иккинчи томонни фикрини ҳурмат қилишлик мажбурияти бор эди. Биз уларни кимларгадир кўр-кўрона эргашишларини истамймиз. Уларни фикрда ҳам тўлақонли ҳур бўлишларини истаймиз. Ҳидоят пешволари бўлган уламолар йўлини тутишга чақирамиз. Чунки уларда соғлом мантиқ,  асосли фикр ва тўғри ўтмиш мужассам бўлган.

Буларга қушимча тарзда масалани  нозик нуқтаси қайси-ю, ижтиҳод қилиб ўрганиладиган ери қайси эканини ажратиб олингач, айни масала борасида уммат орасида низоларга бормаслик керак. Чунки уммат учун динимизда кенглик мавжуд. Саҳобалар  тобеинлар ва табаъ тобиъийнлар ҳам айрим масалаларда ўзаро ихтилоф қилсалар-да бир-бирлари билан жуда муҳаббатли бўлганлар.

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоро вилоятига ҳоким сайланди

123 12:40 22.01.2021

Жума маърузасини онлайн кузатиш мумкин...

178 12:00 22.01.2021

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

364 11:00 22.01.2021

Бағдоддаги теракт учун ИШИД айбланди

136 10:30 22.01.2021

Мьянма роҳинжаларнинг қайтишига рози бўлди

220 10:00 22.01.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

838 09:31 22.01.2021
« Орқага