Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2490

Франциянинг “Шарли Эбдо” журнали Муҳаммад алайҳиссаломни мазах қилган карикатураларини яна босиб чиқариш ниятида. Ваҳоланки, журнал таҳририятининг худди шу аҳмоқона иши 2015 йилда оғир оқибатларни келтириб чиқарган эди. 

Ўша йилнинг 7 январида “Шарли Эбдо”нинг Париждаги таҳририятига қуролли ҳужум уюштирилди ва оқибатида 12 киши ўлдирилди. Мазкур ҳужумни “Ал-Қоида” ўз зиммасига олган, ИШИД ҳам ҳужумга алоқаси борлигини айтган. Ҳужумни амалга оширган ака-ука Саид ва Шариф Куашиларни полициячилар отиб ўлдирган. Журнал таҳририятидаги ҳодисадан кейин юз берган ҳужумларда яна 5 киши ҳалок бўлди. 

“Шарли Эбдо” бемаъни ҳазиллари билан танилган. Масалан, 2016 йилда Италияда юз берган зилзила ҳақида карикатура чиқарган ва ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлган уч юз кишини макаронга ўхшатган эди. 

Эртага Францияда 2015 йилнинг январида “Шарли Эбдо” таҳририятига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айбланаётган 14 киши устидан суд иши бошланади. Таҳририят бемаъни карикатуралари ҳам эртага босиб чиқаради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

2823 11:05 21.11.2020

Инстаграм Charlie Hebdo карикатура қилинган постни ўчириб ташлади

5047 15:44 04.11.2020

Бельгиялик ўқитувчи “Шарли Эбдо” карикатураси учун ишга қўйилмаяпти

1889 18:35 01.11.2020

Пайғамбарларни карикатура қилиш эркинлик эмас!

2964 11:05 28.10.2020

Франция: карикатура мавзусида сўров ўтказилмоқда

11149 20:45 27.10.2020

Кувайт Францияда чиқарилаётган карикатуралардан безовта

2778 16:39 24.10.2020
« Орқага