Шармандаси чиққан шайтон...

20:00 16.05.2019 913

Ғавс ул-аъзам Абдулқодир Гилоний* ёшлик чоғларида бир биёбонда ҳавонинг иссиқлигидан жуда чанқаб, неча кун сув излаб топмадилар. Ногаҳон ҳавода булут пайдо бўлди ва у кишининг ташналиклари босилди. Шу пайт кўкда бир нур пайдо бўлиб, биёбон ёришиб кетди. Нур орасидан бир сурат чиқиб, у кишига шундай хитоб қилди:

– Эй Абдулқодир, мен сенинг Парвардигорингман. Бу дунёдаги жами ҳаром нарсаларни ҳам сен учун ҳалол қилдим.

У зот эса “Аузу биллоҳи мин аш-шайтонир рожийм” деб тўхтовсиз калима қайтардилар. Ҳалиги нур зулмат қўйнига кириб, кўздан йўқолди. Нур ичидаги сурат эса тутун каби юқорилаб борар экан, шундай деди:

– Эй Абдулқодир, Худойингнинг ҳикмати ва илмингнинг қудрати билан мендан нажот топдинг. Ҳолбуки, мен худди шу йўл билан сенгача етмиш кишини аҳмоқ қилган эдим.

Бу воқеадан хабар топганлар сўрадилар:

– Бу дунёдаги жами ҳаром нарсаларни ҳам сенга ҳалол қилдим, деганидан бу суратнинг шайтон эканлигини билдим, - деб жавоб қилдилар ул муборак зот.

*Абдулқодир Гилоний - машҳур форс илоҳиётчиси, мутасаввиф, қодирия тариқати асосчиси (1077-1166).

 

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!