Янгиликлар

Шарқий Ғута. Бошпанадаги 37 киши тириклайин ёниб кетди

1121

Суриянинг Шарқий Ғута туманига қарашли Арбин шаҳарчасида ҳукумат кучларининг ҳужуми оқибатида бошпанага яширинган ўнлаб киши тириклайин ёниб кетди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

“Оқ каскалилар” гуруҳининг ижтимоий тармоқда тарқатган хабарига кўра, бошпанага самолётдан ташланган бомба 37 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат кучлари исёнчилар назоратида ва беш йилдан бери қамал остида бўлган Шарқий Ғутани қўлга киритиш учун 19 февралда ҳарбий операция бошлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

7 мингга яқин қуролли исёнчи Шарқий Ғутани тарк этди

952 16:00 26.03.2018

БМТ: 10 кунда Шарқий Ғутадан 45 минг киши қочиб кетди

786 21:00 21.03.2018

Сурия ҳукумати ва Россия ҳужумлари натижасида Шарқий Ғутада 19 киши ҳалок бўлди

914 20:00 20.03.2018

Башар Асад Шарқий Ғутага борди

1128 13:30 20.03.2018

Шарқий Ғута: ҳужумлар оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди

765 18:40 12.03.2018
« Орқага