Шарқий Ғута: ҳужумлар оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди

18:40 12.03.2018 564

Башар Асад бошқаруви ва рус кучларининг қуршов остидаги Шарқий Ғутага қилган навбатдаги ҳаво ҳужуми оқибатида 17 нафар ҳалок бўлди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Асад бошқаруви ва ҳимоячилари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг 30 кун давомида Шарқий Ғутада ўқ очмаслик ҳақидаги қарорини эътиборга олмай, бомбардимон қилишда давом этмоқда.

Шарқдан Ғарбга қараб ҳаракатланаётган ҳукумат кучлари Шарқий Ғутанинг икки томонини бирлаштирган охирги шаҳарча бўлган Медерени қўлга киритиб, Ҳарестя туманига етиб борди. Шундай қилиб жорий бошқарув Шарқий Ғутани иккига бўлишга муваффақ бўлди.

Куни кеча бўлиб ўтган ҳужум оқибатида 17 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

Тарқатилган маълумотларга кўра, ҳукумат кучлари ва ҳимоячиларининг мухолифлар назоратидаги Шарқий Ғутага 19 февралдан 12 мартга қадар уюштирган ҳаво ва қуруқлик ҳужумлари оқибатида 892 нафар ҳалок бўлди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!