Янгиликлар

Шарқий Қуддусда қанча фаластинлик яшаши маълум қилинди

582

Исроилнинг Қуддус сиёсий тадқиқотлар институти Шарқий Қуддусда 349 600 фаластинлик яшашини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Институт ўтказган тадқиқотда Қуддусда 919 минг аҳоли яшаши, фаластинликлар жами аҳолининг 38 фоизини ташкил этиши аниқланди. Шунингдек, ўтган 2019 йил давомида шаҳарга 12 800 яҳудий кўчиб келгани маълум бўлди. 

Исроил Ғарбий Қуддусни 1948 йилда, Шарқий Қуддусни эса 1967 йилда босиб олган. 1980 йилнинг 30 июнида халқаро қонунларга зид равишишда Қуддусни ўзининг ягона ва бўлинмас пойтахти деб эълон қилди. 

БМТ ва халқаро ҳамжамият Шарқий Қуддусни Фаластин ҳудуди деб эътироф этса-да, Исроил буни тан олмай келмоқда. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Европа пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тан олиши керак»

1015 17:40 23.01.2020

Исроил полицияси 4 яшар фаластинликни кўрсатма олиш учун чақирди

540 15:12 31.07.2019

Ниҳоят БМТ ҳам тилга кирди

1084 16:35 27.07.2019

Араб давлатлари лигаси Исроилни ҳарбий жиноятда айблади

790 19:30 23.07.2019

2003 йилдан бери илк бора фаластинликлар Баб Ар-Роҳман масжидида намоз ўқишди

947 16:30 23.02.2019
« Орқага