Шарқий Қуддусда тўқнашув юз берди

16:00 17.08.2019 1125

Жума тунида Шарқий Қуддусда Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар орасида бўлган тўқнашувда 63 нафар фаластинлик яраланди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Фаластиннинг Қизил ярим ой жамияти берган баёнотга кўра, ташкилот ходимлари жанговар ўқда яраланган 12 киши, кўздан ёш оқизувчи газдан зарарланган 18 киши ва куйишдан азият чеккан 3 кишига ёрдам кўрсатган.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил қўшини фаластинликларга қарши ўқотар қуроллар, резина ўқли қурол ва кўздан ёш чиқарадиган заҳарли газдан фойдаланган бўлса, фаластинликлар уларга қарши тошлар ва бўш шиша идишлар улоқтирган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!