Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна турар жой қуришмоқчи

1119

Исроилнинг Қуддусдаги Ҳудудий режалаштириш ва қурилиш қўмитаси Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 3557 та хонадон қуриш лойиҳасини тасдиқлади. 

Турар жойларни Шарқий Қуддуснинг иккита мавзесида барпо этиш режалаштирилмоқда. 

Исроилнинг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи “Ҳозироқ тинчлик” (Peace Now) ташкилоти баёнотида айтилишича, Қуддус ҳокимлиги ҳузуридаги қўмитанинг ушбу режани тасдиқлаши шунчаки тавсия характерида бўлиб, қўмитанинг бундай режани тасдиқлаш ваколати мавжуд эмас. 

Ташкилот аввалги баёнотларида АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп даврида босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар жойлар икки баравар ортганини маълум қилган эди. 

Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳилни 1967 йилда босиб олган, бу ҳудудлардаги 250 дан ортиқ ноқонуний аҳоли пунктларида қарийб 600 минг яҳудий яшайди. 

Халқаро қонунларга кўра, босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар жойлар барпо этилиши мумкин эмас

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин: қадимий масжид вайрон қилинмоқда

1011 17:56 23.05.2023

Миср воситачилигида Исроил ва Фаластин гуруҳлари ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришилди

1055 16:21 14.05.2023

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумлари қурбонлари сони ўттиз нафардан ошди

1142 10:10 13.05.2023

Ғарбий Соҳилда исроилликлар билан тўқнашувда уч фаластинлик ҳалок бўлди

1428 15:35 04.05.2023

Пекин Исроил-Фаластин можаросига ечим топадими?

6682 18:50 25.04.2023

НАТО Исроил-Фаластин муаммосига ечим бериши мумкинми?

1259 11:35 18.04.2023
« Орқага