Янгиликлар

Шарқий Туркистон раҳбарияти: “Лагерлар ҳақидаги гаплар – туҳмат”

1144

Шарқий Туркистон раҳбарияти минтақада уйғурлар учун концлагерлар борлигини инкор қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Аввало шуни айтмоқчиман: таълим марказларида кўпгина уйғурлар бостирилаётгани ҳақидаги гаплар айрим мамлакатлар ва ОАВ ўйламай билдирган мулоҳаза бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу – туҳмат”, – деди Шарқий Туркистон раисининг ўринбосари Олқон Туниёз матбуот анжуманида.

Шарқий Туркистон раиси Шуҳрат Зокирнинг айтишича, минтақада таълим марказларини очишдан учта мақсад кўзда тутилган: маҳаллий аҳолига Хитой қонунчилигини ўргатиш, хитой тилини ўқитиш, одамларни дин эркилигини тўғри тушуниши учун тарбиялаш.

“Биз айни пайтда терроризмга қарши курашяпмиз ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиляпмиз, халқнинг фаровонлигини оширяпмиз”, – деди таъкидлади Туниёз.

Эслатиб ўтамиз, халқаро ҳамжамият Хитойни Шарқий Туркистонда уйғурлар ва бошқа мусулмон халқлар учун концлагерлар ташкил этишда ҳамда бу халқларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда айблаб келади. Хитой эса минтақада лагерлар эмас, таълим марказлари борлигини айтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Ғулжа ҳодисаси

2315 17:47 05.02.2020

Немислар ҳам уйғурларга бўлаётган зулмдан норози

1756 08:45 04.02.2020

Хитойга бойкот эълон қилган боксчининг камари олиб қўйилмади

1349 16:20 11.01.2020

“Хитой ёш мусулмонларни интернатлар орқали динидан узоқлаштиряпти”

1687 11:25 31.12.2019

Месут Ўзил Шарқий Туркистондаги зулмни тўхтатишга чақирди

1601 12:30 14.12.2019

Хитойнинг уйғурларга зулми: бунга оид ҳужжатлар ОАВга сиздирилди

2392 18:28 25.11.2019
« Орқага