Таҳлил

Шарқий Туркистон ёхуд давримиз Андалусияси

2469

Шарқий Туркистон Хитой давлатининг ғарбий ҳудудларида жойлашган.

Шарқ ўлкаларини фатҳ қилиш асносида Ислом қўшинлари Шарқий Туркистон ерларигача етиб борган ва бу ўлка машҳур қўмондон Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигида фатҳ қилинган. Ўша даврда бу минтақа Қашғар деб номланган. Фатҳдан сўнг ўлка аҳли мусулмонлар билан жизя тўлашга келишган. Бироз кейинроқ уларнинг подшоси Ислом динини қабул қилади ва шундан сўнг Ислом тезлик билан ёйила бошлайди.

Аббосийлар халифалиги даврида (750-1258 йиллар) Хитой бу ўлкани босиб олади. Лекин аббосийлар мусулмонларга мадад қўлини чўзади ва уларга ҳарбий ёрдам кўрсатади. Натижада улар Хитой зулмидан халос бўлиб, қудратли аббосийлар давлати ҳимояси остига ўтишади. Бу ерларнинг туб аҳолиси туркий халқлардир.

Туркистон мусулмонлари Андалусия тараққиёти билан беллашгудек улкан маданий тараққиётни барпо қилдилар, минтақада маданият, тижорат ва ишлаб чиқаришнинг, айниқса, қоғоз саноатининг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. 1949-йилда коммунист Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонни босиб олди ва уни Синьцзян, яъни, янги ер деб номлади. Хитой ҳукумати ҳозирда ўлканинг мусулмон туб аҳолисини бошқа жойларга кўчириш ва хитойлик ханларни бу ўлкага кўчириб келиш сиёсатини олиб бормоқда. Шу билан бирга босқинчилар исломий осори атиқаларни йўқ қилишга уринмоқда ва мунтазам равишда ўлканинг табиий бойликларини ташиб кетмоқда.

Ўлка табиий бойликларга мўл бўлишига қарамасдан, жуда кўпчилик мусулмонлар камбағал-қашшоқ ҳаёт кечиради. Устига устак, Хитой ҳукумати мусулмонларнинг кўпайишини ҳам чеклаб қўйган ва натижада 25 миллионлик уйғур халқи бугунга келиб 15 миллионга тушиб қолган. Мусулмон миллати қаттиқ жабр-зулм туфайли тобора камайиб бораяпти. Ундан ташқари, мусулмонларга исломий илмларни ўрганиш, ҳатто Қуръон ўқиш тақиқлаб қўйилган. Бутун дунё мусулмонлари жимжит, ваҳоланки, уларнинг кўз ўнгида Андалусия фожиаси такрорланмоқда!

Интернет сарҳадларидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Ғулжа ҳодисаси

2315 17:47 05.02.2020

Немислар ҳам уйғурларга бўлаётган зулмдан норози

1756 08:45 04.02.2020

Хитойга бойкот эълон қилган боксчининг камари олиб қўйилмади

1349 16:20 11.01.2020

“Хитой ёш мусулмонларни интернатлар орқали динидан узоқлаштиряпти”

1687 11:25 31.12.2019

Месут Ўзил Шарқий Туркистондаги зулмни тўхтатишга чақирди

1601 12:30 14.12.2019

Хитойнинг уйғурларга зулми: бунга оид ҳужжатлар ОАВга сиздирилди

2392 18:28 25.11.2019
« Орқага