Янгиликлар

«Шарқий Туркистонда нафақат масжидлар, қабристонлар ҳам бузиляпти»

3578

Шарқий Туркистонда нафақат тарихий масжидлар, балки уйғурларга тегишли қабристонлар ҳам бузиб ташланаётгани маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Ноттингем университети олими Риан Тамнинг билдиришича, Хитой ҳукумати хусусан Шарқий Туркистоннинг Хўтан шаҳридаги марказий қабристонни бузиб ташлаган. Бу ерга кўмилган марҳум ва марҳумларнинг хокини бошқа бойга кўчириш учун уларнинг яқинларига олти кунлик муддат берилган. Қабристоннинг дарвозасига эса ушбу ҳудуд давлатга қарашли экани ҳақидаги ёзув илинган.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Франциянинг AFP агентлиги Шарқий Туркистонда 36 та тарихий масжид бузиб ташлангани, бу сунъий йўлдош тавсирларини таҳлил қилгач маълум бўлгани ҳақида хабар тарқатди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шарқий Туркистонда мозорлар бузиб ташланиб, ўрнига хиёбонлар барпо этиляпти

1397 10:05 10.10.2019

«Шарқий Туркистонда даҳшатли қатағон бўляпти»

5204 17:10 26.09.2019

«Уйғур ректорни қатл қилманг!»

2219 18:35 12.09.2019

“Шарқий Туркистондаги мажбурий меҳнатдан Хитой фойда кўрмоқда”

1001 19:30 24.08.2019

Хайрли кун, Брюссель! Салом, уйғурлар геноциди!

3650 12:30 07.08.2019

Уйғурларим

2132 07:05 06.08.2019
« Орқага