Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

850

Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Душанбедаги ШҲТнинг юбилей саммитида айтиб ўтди.

Президентнинг сўзларига кўра, Афғонистонда бугун янги воқелик шаклланган, янги кучлар ҳокимиятга келган. Шу муносабат билан у мазкур мамлакатдаги вазиятга мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда унинг янги ҳокимимияти билан мулоқотни ривожлантириш зарурлигини билдирди.

«Бу борада Aфғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини эритиш имкониятини кўриб чиқиш керак», – деди Мирзиёев.

Бу мамлакатдаги ҳаракатларни бирлаштириш ва сиёсий тартибга солиш масалаларини кенг муҳокама қилиш учун Президент кузатувчи давлатлар ва мулоқот шерикларини жалб қилган ҳолда «ШҲТ – Афғонистон» форматида олий даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказишни таклиф қилди. Биринчи учрашув учун платформа сифатида Тошкент таклиф қилинган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз чиқишида «ШҲТ – Афғонистон» форматининг қайта тикланиши ҳақида гапириб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистонлик олим: «Шавкат Мирзиёев – Марказий Осиё лидери»

453 15:38 26.10.2021

Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевга илк табрик йўллаганлардан бири бўлди

400 18:08 25.10.2021

Жиззахда 10 хил енгил автомобиль йиғилмоқда

1021 09:26 22.10.2021

Шавкат Мирзиёев: «Она тилимиз мангу яшасин!»

294 09:57 21.10.2021

“Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон ўтказиб олиши” – Шавкат Мирзиёев

533 18:20 19.10.2021

Хусусий боғча тарбияланувчиларининг ота-оналарига имтиёз берилади

604 18:05 19.10.2021
« Орқага