Шавкат Мирзиёев БААга ташриф буюради

12:40 12.03.2019 769

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев БААга ташриф билан боради. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилиши вақтида маълум қилди.

«Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифига алоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ишончим комилки, ташриф тарихий қадамга айланади. Биз БАА билан ҳар томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Давлатларимиз ўртасида ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда таркибини диверсификация қилиш учун етарлича имкониятлар мавжуд бўлса-да, ҳозирги кундаги савдо айланмаси бунга мос келмайди», - деди Э.Ғаниев.

«Мен меҳмондўстлик учун жуда миннатдорман. Биз Ўзбекистон президентининг БААга ташрифини интиқлик билан кутяпмиз, у шу ойнинг 25 санасида рўй беради», - дея айтиб ўтган БАА Иқтисодиёт вазири, комиссиянинг Амирликлар томонидан ҳамраиси Султон ал-Мансурий.

Йиғилиш кун тартибига биноан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари, жумладан икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича таклифлар, қишлоқ хўжалиги, туризм, кичик ва ўрта бизнараес, молия, фуқаро авиацияси, саноат ва маданият соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Манба: Kun.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!