Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

15:45 31.07.2019 104

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль куни расмий ташриф билан Минскка жўнаб кетди.

Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Манба: president.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!