Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: “Диний мактаб ва мадрасалар ташкил этилади”

17095

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу кутубхона Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган.

Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон - олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди.

- Азиз қардошлар, биз илмий маърифатни кенг маънода тушунамиз ва шу сабабли юртимизда дунёвий таълим даргоҳлари билан бирга диний мактаб ва мадрасалар, илмий-маърифий марказлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида кўп асрлик маърифат хазинасини ўзида мужассам этадиган Ислом цивилизацияси марказини бунёд этмоқдамиз. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда имом Термизий номларидаги халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолият олиб бормоқда. Уларда бошқа фанлар қаторида, ҳадис, калом, ақида, тасаввуф, фиқҳ илмини чуқур ўрганилмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев.

Очилиш маросими дуои хайр билан якунланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

784 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1044 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

410 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

222 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

906 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

853 16:30 04.04.2020
« Орқага