Шавкат Мирзиёев Душанбеда Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашди

16:25 15.06.2019 678

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!