Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида бир қатор ташаббусларни илгари сурди

718

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ашхободда бўлиб ўтган саммитида иштирок этди.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Ориф Алвий ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақадаги вазият ҳақида фикр алмашди.

Ўзбекистон раҳбари ИҲТ саммитида Шавкат Мирзиёев бир қатор ташаббусларни илгари сурди:

– янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

– ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини қабул қилиш;

– Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;

– ИҲТ мамлакатларининг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш;

– халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги (экология вазирлари) доимий Мулоқот кенгашини тузиш;

– Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;

– ИҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш;

– ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш. Ўзбекистон ташкилотга раислик қиладиган даврда мамлакатларимизда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиш.

Саммит якунида давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда ташкилот бош котиби Ўзбекистонни 2022 йилда ИҲТга раисликни қабул қилиб олгани билан табриклади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

240 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

302 10:29 24.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

316 16:30 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

394 08:25 20.01.2022

Islamic Finance News: «Ўзбекистонда Ислом молияси энди бегона эмас»

946 16:05 19.01.2022

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мактубини Шавкат Мирзиёевга топширди

980 08:14 18.01.2022
« Орқага