Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

608

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Маланг шаҳридаги "Канжурахан" футбол стадионида юз берган тартибсизликлар натижасида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Шунингдек, Президентимиз Америка Қўшма Штатларининг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли "Иэн" тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

348 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

160 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

251 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1085 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

237 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

742 17:35 28.11.2022
« Орқага