Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Истанбулда Туркий кенгаш бош котибини қабул қилди

1436

Кеча, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгач, ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги конструктив мулоқот жадал ривожланаётгани ва амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Туркий кенгаш мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ортди, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 4 мингтага яқинлашди.

Жорий йилда мамлакатимизда Ташкилотнинг қатор муҳим тадбирлари, жумладан, Хива шаҳрида маданият вазирлари, Қўқон шаҳрида туризм вазирларининг учрашувлари, Тошкент шаҳрида ёшлар форуми ўтказилди.

Ўзбекистон етакчиси бутун минтақа барқарорлиги ва равнақини таъминлашга қаратилган муҳим лойиҳа ва дастурларни илгари суришда Кенгаш имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида бош котиб Бағдод Амреев давлатимиз раҳбарига бўлажак саммитга тайёргарликнинг бориши, тадбир дастури ва кун тартибидаги масалалар тўғрисида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

635 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

273 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

465 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

878 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

657 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1438 17:20 02.02.2023
« Орқага