Янгиликлар

«ЛУКОЙЛ» компанияси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кенг кўламли шериклик ривожлантирмоқчи

479

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни "Ўзбекистон нефти ва гази" халқаро кўргазмаси тадбирларида иштирок этиш мақсадида мамлакатимизда бўлиб турган «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатимиз нефть-газ тармоғида етакчи бўлган ушбу Россия компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.

Бугунги кунда "ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Ўтган йил апрель ойида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳа қувватига чиқди. "Ҳовузак" ва "Шоди" конлари, шунингдек, Жануби-Ғарбий Ҳисор конлари ўзлаштирилмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, янги инвестиция дастур ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда «ЛУКОЙЛ» компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Вагит Алекперов Президентимизга самимий қабул ва қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

"ЛУКОЙЛ" компанияси раҳбари Ўзбекистон билан нефть-газ тармоғида узоқ муддатли ва кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

1313 23:09 30.05.2020

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

777 22:19 30.05.2020

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

718 16:30 30.05.2020

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

3935 15:21 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

1558 12:14 30.05.2020

Диний идоранинг мадраса очиш ҳақидаги хатга жавобига муносабат

5935 19:00 29.05.2020
« Орқага