Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев миллатлараро форум ўтказишни таклиф қилди

863

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиеёв бугун «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида нутқ сўзлаб, бир қатор таклифларни илгари сурди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари олдимизда турган устувор вазифа савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Шавкат Миромонович инвестициявий ҳамкорлик ва кооперацияни чуқурлаштириш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик минтақалараро форум ўтказишни таклиф қилиб, шундай деди:

«Маҳсулот ва хизматлар ҳамда инвестицияларнинг эркин ҳаракати учун, транспорт-коммуникация ва энергетика инфратузилмаларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш ушбу масалалар ечимига амалий ҳисса қўшган бўлур эди.
Бунинг учун ота-боболаримиз мажлис ва қурултойлар, лойя жирға, васи мушаварат ва сабха каби йиғинларда тўпланганларидек, биз ҳам мамлакатларимиз ўртасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун инвестициявий ҳамкорлик ва кооперацияни чуқурлаштириш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик минтақалараро форум ўтказишни таклиф этамиз. Бундай мулоқотлар доирасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиётларимиз салоҳиятини ривожлантириш ва уларнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни уйғунлаштириш имкониятини беради.
Шунингдек, минтақаларимиз давлатлари ўртасида кўптомонлама Иқтисодий ҳамкорлик битимини тузиш масаласини қўшма экспертлик таҳлилидан ўтказишга доир ташаббусни илгари сурамиз».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Назарбоевнинг жияни ҳам лавозимидан озод этилди

728 12:22 17.01.2022

Шавкат Мирзиёев нега таътилдан эрта қайтгани маълум қилинди

1353 09:10 16.01.2022

Қозоғистон президенти тартибсизликлар қурбонлари сонини аниқлашга кўрсатма берди

411 15:30 15.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон воқеаларидан жиддий ташвишга тушганини таъкидлади

961 17:56 13.01.2022

Совуқ шамоллар шимолдан эсади

3198 22:45 10.01.2022

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқига таъзия йўллади

558 10:38 10.01.2022
« Орқага