Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Пахта бизга режани бажариш учун эмас, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш учун керак»

731

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғилишда шунингдек, ёшлар билан ишлашда ҳали камчиликлар кўплиги ҳам қайд этилди. Жумладан, Ёшлар иттифоқи тадбирларида дабдабабозлик, юзакилик кўзга ташланаётгани, ёшлар билан манзилли ишлашга, уларнинг муаммоларини ҳал этишга етарли эътибор берилмаётгани танқид қилинди.

Видео селектор йиғилишида шунингдек, тажриба натижаларидан келиб чиқиб, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури қабул қилингани айтиб ўтилди.

Фарзандларимиз тарбияси, юриш-туришидан ҳар куни огоҳ бўлмасак, илму-ҳунарга ўргатмасак, уларнинг қўли меҳнатда қотмаса, муносиб иш топиб бермасак, ёшларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш қийин бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

Видеоселекторда мутасадди ва жойлардаги раҳбарлар жам бўлгани боис айни кунлардаги яна бир долзарб масала – ғўза парвариши билан боғлиқ чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Бу йил об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши сабабли ғўза ривожи 10-15 кунга, баъзи жойларда 20-25 кунга кечиккани қайд этилди. Ғўза парваришидаги қолоқликни бартараф этиш, кафолатланган ҳосил яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу йил давлат томонидан олдинги йилларда бўлмаган барча шароитлар яратиб берилди, энди фермерлар ҳам шунга яраша жавоб қилиши керак. Олдингидек режанинг ортидан қувиб, даромадни ўйламайдиган, ҳисоб-китобсиз иш қиладиган фермер бизга керак эмас. Пахта бизга режани бажариш учун эмас, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш учун керак, деди Президент.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент: «Ўзбекистонда бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир»

1027 18:49 23.08.2019

«Зўравонлик сиёсатидан фойда бўлганида 30 йилда зўр бўлиб кетган бўлар эдик» — Мирзиёев «снос»лардаги зўравонликлар ҳақида

1129 06:10 03.08.2019

Шавкат Мирзиёев: «Тошкент вилоятидан 117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Боласини дуо қилмагани учун, оналари биздан розими?»

1417 10:38 03.06.2019

Видеоселектр давом этмоқда: «Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин»

1716 10:20 03.06.2019

Президент Шавкат Мирзиёев: «Тан олиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!»

4351 09:59 03.06.2019
« Орқага