Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан таъзия билдирди

392

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди», — дейилади давлатимиз раҳбарининг таъзияномасида.

Президент ушбу мусибатли дамларда Қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирди ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

142 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

309 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

513 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

292 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

268 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1903 12:50 30.11.2022
« Орқага