Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ижарада турувчи талабаларга ёрдам берилади

531

Республикамизда бугунги кунда талабаларга ётоқхона етишмаслиги жуда долзарб масала бўлиб турибди. Бунинг оқибатида кўплаб талабалар ижарага яшашга мажбур бўлмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш мақсадида Президентимиз раислигида кеча ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилишида талабаларнинг яшаш шароитлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Ишметов (молия вазири) ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратсин. Буям катта пул, лекин мен бунга розиман. Қишлоқдан келган фарзандларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилиши керак. Тошқулов (олий таълим вазири), Ишметов (молия вазири), ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошласин”, – деган Шавкат Мирзиёев.

Бунга кўра ҳозирда юртимизда 130 мингдан зиёд талаба ижарада яшаётганлиги, бу масала бўйича ҳукумат томонидан алоҳида дастур тайёрланиб, бундай ёшларга жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши, дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олиниши айтиб ўтилди. Шу билан бирга, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўрт нафар президенти қамалган давлат

986 20:00 05.05.2021

Қирғизистон президенти янги конституцияни имзолади

342 15:50 05.05.2021

Арманистон президенти устидан жиноят иши очилди

646 09:00 04.05.2021

Россияда “президент”ни “олий ҳукмдорга” алмаштириш таклиф қилинди

1430 08:30 03.05.2021

Чегара можароси: Қозоғистон президенти томонларни тийилишга чақирди

574 16:40 01.05.2021

Шавкат Мирзиеёв Қирғизистон Президенти билан яна қўнғироқлашди

746 13:20 01.05.2021
« Орқага