Шавкат Мирзиёев: «Қуръон ҳофизларига машина берамиз»

07:00 18.12.2017 7240

Аввал хабар қилганимиздек, 16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида бўлиб, бу ерда нуронийлар ва имом-хатиблар билан суҳбатлашди.

Azon.uz’нинг мажлисда қатнашган ишончли манбасининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ўтказиладиган қорилар мусобақасига ҳам тўхталиб, Қуръон мусобақаларини аввал туманларда, кейин вилоят босқичида, кейин Республика босқичида ўтказамиз, Республика босқичида ғолиб бўлганларга машина совға қиламиз, деб айтган.

Қайд этиш керакки, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳар бир туманда қорилар мусобаси ўтказилиши ҳақида қарор чиқарган эди.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!