Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди

11:39 19.02.2019 421

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерда “Сирдарё универсал ойна” корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

Ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!