Таҳлил

Шавкат Мирзиёев: «Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар?»

1046

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

– Вилоятда аҳолининг 64 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминлангани жиддий муаммо. Амалда бу кўрсаткич 40-50 фоиз даражасида. Бўка, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳрида 30 фоизга ҳам бормайди. Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар? - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу муаммони ҳал этиш мақсадида жорий йилда 440 километр ичимлик суви тармоқлари ва 301 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги қиймати 144 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида қурилиш ишлари бошланган.

- Вилоятда долзарб бўлган яна бир муаммо экология билан боғлиқ. Тошкент шаҳридаги маиший чиқиндилар ташланадиган Оҳангарон туманидаги полигон 98 фоизга тўлган. Шунинг учун бу полигонни ёпиб, янгисини қуриш керак. Бу экология тозалиги, аҳоли саломатлиги учун муҳим масала, - деди давлатимиз раҳбари.

Умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари, ички йўллар билан боғлиқ муаммоларни ҳам тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мирзиёев мухолифатга қарши эмас, аммо...

1616 22:11 27.12.2019

Блогер: “Президент очиқлик, амалдорлар масъулияти ҳақида гапирди”

1266 22:31 22.11.2019

«Катталарга осон эмас экан...»

1557 21:00 21.10.2019

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан учрашди

827 13:34 15.10.2019

Расмий хабар: Президент Бокуга боради

308 10:39 12.10.2019

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Эмомали Раҳмон билан учрашди

357 11:30 11.10.2019
« Орқага