Аввал хабар берганимиздек, айни чоғда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлади. Шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев:
- Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка...
Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам.
Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда - ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.
117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?
Нуронийлар гапирмайди. «Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз...»
Гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар...