Шавкат Мирзиёев Туркияда “Йилнинг давлат арбоби” дея эътироф этилди

07:00 16.04.2019 689

Туркиянинг Истанбул шаҳрида туркий мамлакатлар сиёсатчилари, тадбиркорлари ва оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

“Йилнинг олтин одамлари” тақдирлаш маросими Ипак йўли стратегик тадқиқотлар маркази ва “Ипак йўли” компанияси томонидан ташкил этилди.

“Йилнинг давлат арбоби” номинацияси бўйича мукофотга Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев муносиб кўрилди. Мукофотни президентимиз номидан юртимизнинг Истанбулдаги бош консули Шуҳрат Аминов қабул қилиб олди.

 Шунингдек, бошқа номинациялар бўйича Гагаузия, Туркия, Қозоғистон, Озарбойжон вакилларига ҳам мукофотлар топширилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!