Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев уни ишдан кетказмоқчи бўлганлар ҳақида гапириб берди

1335

Кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси президентлигига номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Президент самарқандлик ёшларга мурожаат қилиб, ҳаёт синовларида енгилмасликка, доим курашишга чақирди ва ўзи бошидан ўтказган воқеалар, унга қарши қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

Хусусан, Эрон президентининг ташрифи доирасида Мирзо Улуғбекка қўйилган ҳайкалнинг очилиш маросимидан 3 соат олдин ўша вақтда ҳоким бўлиб ишлаётган Шавкат Мирзиёевни ишдан олиш учун атайин ҳайкалнинг бошини олиб ташлашганини ёдга олди.

«Гап фақат Мирзиёевнинг ишдан олинишида ҳам эмасди, гап Ўзбекистоннинг шарманда бўлишида эди. Тасаввур қилинг, 2та президент келсаю, ҳайкалнинг боши бўлмаса, ватанимиз обрўси нима бўларди?» — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Миромонович қандай қилиб ушбу фавқулодда вазиятдан чиқиб кетганини йиғилганларга гапириб берди.

Аввалроқ, Президентнинг Пайариқдаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўн минг ўринли масжид қурилиши тўғрисида гапиргани хабар қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистонлик олим: «Шавкат Мирзиёев – Марказий Осиё лидери»

453 15:38 26.10.2021

Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевга илк табрик йўллаганлардан бири бўлди

400 18:08 25.10.2021

Жиззахда 10 хил енгил автомобиль йиғилмоқда

1021 09:26 22.10.2021

Шавкат Мирзиёев: «Она тилимиз мангу яшасин!»

294 09:57 21.10.2021

“Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон ўтказиб олиши” – Шавкат Мирзиёев

533 18:20 19.10.2021

Хусусий боғча тарбияланувчиларининг ота-оналарига имтиёз берилади

604 18:05 19.10.2021
« Орқага