Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

1098

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорига кўра, 1996 йилдан эътиборан ҳар йили 1 октябрь юртимизда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» сифатида нишонланади.

Жорий йил ҳам ушбу байрам кўтаринки кайфиятда ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча устозларга табрик йўллади.

«Ушбу қутлуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир», — деган давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб, камолот ёшига етгунга қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилаётгани таъкидланди.

«Жамиятимизда боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларни бугун биз интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этмоқдамиз.  Шундан келиб чиқиб, уларнинг ҳурмат-эътиборини ошириш, хусусан, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, машаққатли ва шарафли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича бошлаган ишларимизни албатта янги поғонага кўтарамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Azon.uz’нинг телеграм канали орқали кузатувчиларимиздан устозларини зиёрат қилиб туришлари тўғрисида сўровнома ўтказган эдик. Қатнашувчиларнинг 15 фоизи тез-тез, 11 фоизи бир ойда бир марта, яна 13 фоизи эса бир йилда бир марта устозларини йўқлашини маълум қилган. Шунингдек, 36 фоиз овоз берганлар вақти йўқлиги сабаб умуман кўришмаслигини таъкидлаган. 500 нафардан ортиқ фойдаланувчи эса энди албатта зиёрат қилишини айтган.

Шу ўринда Azon.uz таҳририяти ҳам барча устозларни ушбу байрам билан қутлайди. Мамлакатимиз келажаги учун керакли шогирдларни, илм аҳлларини тарбиялашдан асло чарчаманг!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

257 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

745 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

651 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

557 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

260 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

229 16:30 01.12.2022
« Орқага