Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эмланишга чақирди

997

Аввароқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, Президент мазкур йиғилишда ўзбекистонликларни пандемия пайти эҳтиёт бўлиб, коронавирусга қарши фаол эмланишга чақирган.

«Пандемия ўзининг нималарга қодир эканлигини яна бир бор кўрсатяпти. Бу кўринмас душман биз билан жуда катта кураш олиб бормоқда. Биз вакциналарни жуда катта машаққатлар билан олиб келяпмиз. 4 август куни Америкадан яна уч миллион доза вакцина келади. Лекин ҳозир ҳам икки ярим миллион доза вакцинамиз бор. Одамлар эса унга ишонмаяпти. Шунинг учун мен яна бир марта бутун халқимизга мурожаат қилиб интизомга, соғлигимизга эътиборли бўлишга даъват қилмоқчиман», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек давлат раҳбари бу кўринмас душман ҳамон ёнимизда юргани ва бу қачон, қандай тугашини ҳеч ким билмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда 21 миллион кишини эмлаш режалаштирилгани маълум қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоирда уч кунлик мотам эълон қилинди

470 13:05 19.09.2021

Жазоирни 20 йил бошқарган собиқ президент вафот этди

464 12:20 18.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

662 10:50 18.09.2021

Қандай қилиб Президент бўлиш мумкин?

1091 20:05 16.09.2021

Президент Садир Жапаров КХШТ саммитида қирғиз-тожик муносабатлари кескинлигига тўхталди

836 18:15 16.09.2021

Қирғизистоннинг собиқ президенти тартибсизликлар уюштиришда айбланмоқда

659 20:45 15.09.2021
« Орқага