Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хоннинг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди

695

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари муборак Рамазон ойи бошлангани муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Учрашув давомида Транспорт ва транзит соҳасидаги устувор лойиҳаларни илгари суриш, товар айирбошлашни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш кооперациясини кучайтириш учун қулай шароитларни яратиш учун қўшимча чоралар кўриш, жумладан, имтиёзли савдо тўғрисида битим ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, қўшма ишбилармонлик форумларини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Икки давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тез фурсатда ҳал этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатнинг жадал иқтисодий тикланишига қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди.

Ушбу учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда стандартлаштириш ва метрология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари билан қўнғироқлашди

756 14:42 30.04.2021

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи бошланди

709 19:15 29.04.2021

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

381 16:10 29.04.2021

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

338 11:18 29.04.2021

Ҳар бир маҳаллага ўртача 2 млрд сўмдан ажратилади — Тошкент

435 13:30 26.04.2021

Президент ҳокимларни қаттиқ танқид қилди

908 12:00 23.04.2021
« Орқага