Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

1570

Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги вазият, хусусан, Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашганлар.

Президентлар Қозоғистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган барча чораларни кўриш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари вужудга келган ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаб ўтганлар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Lend lize" АҚШ совғаси(ми?) НАТО калити Туркия қўлига ўтмоқда

1076 16:15 22.05.2022

Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлди

407 19:35 20.05.2022

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

629 16:25 17.05.2022

Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига қарши эмас, бироқ...

1123 09:12 16.05.2022

Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилади

487 16:15 15.05.2022

Туркий давлатлар кенгашининг келажакдаги саммитида катта эҳтимол билан Тожикистон ҳам иштирок этиши мумкин

649 17:29 14.05.2022
« Орқага