Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия Генерал-губернаторига ҳамдардлик билдирди

16:15 15.03.2019 1444

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган қуролли босқин оқибатида камида 49 киши ҳалок бўлган. Шифохоналарга 30 га яқин ярадор етказилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!