Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев юртимизда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф қилди

865

Бугун, 6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилган саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев минтақамиз дунёнинг бошқа йирик минтақалари билан алоқаларини мустаҳкамлаши муҳим эканини қайд этди. Яқинда Тошкент шаҳрида ўтган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича халқаро конференцияни қўллаб-қувватлагани ва делегациялари унда фаол иштирок этгани учун давлат раҳбарларига миннатдорлик билдири. 

Умумий саъй-ҳаракатлар билан ушбу масала бўйича БМТ Бош ассамблеясининг махсус резолюцияси қабул қилиниши, бу жараёнда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳам фаол иштирок этишига ишонч билдирилди.

«Мамлакатларимиз тараққиётида минтақа аҳолисининг аксариятини ташкил этаётган ёшлар муҳим ўрин тутишини барчамиз англаб турибмиз. Бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш давом этаётган бугунги кунда Марказий Осиё келажагининг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз керак», - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф этди. Бу мамлакатларимиз ҳукуматлари ва ёшлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, улар ўртасида интерфаол мулоқотни йўлга қўйиш учун платформа шакллантиришда муҳим қадам бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Татаристон парламенти Москва таклиф қилган қонун лойиҳасига қарши чиқди

731 15:58 25.10.2021

Путин Мирзиёевни Ўзбекистон президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

657 15:22 25.10.2021

Косово россиялик дипломатларни қўпорувчиликда айблади

427 10:03 23.10.2021

Жапаров Қирғизистоннинг энергетика инқирозидан қачон чиқишини айтди

508 16:35 22.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Азизовна Ворисова ҳақида

872 19:35 20.10.2021

“Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон ўтказиб олиши” – Шавкат Мирзиёев

533 18:20 19.10.2021
« Орқага