Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Шавкат Раҳмон: «Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!»

1615

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,

қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,

сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,

ўриндан озгина турсак майлиму?

 

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,

гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,

меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,

ўз беким ерида юрсак майлиму?

 

Насимлар гулламиш озод тоғларда,

озодлик муждаси сўлу соғларда,

боболар қийналиб тиккан боғларда

ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

 

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,

тафаккур сасиган, руҳлари сўлган,

уруғлар айниган тап-тақир чўлда

ўз беким давлатин қурсак майлиму?

 

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,

ҳануз давом этар маккор тижорат,

билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,

нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?

 

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

 

Шавкат Раҳмон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хуш келдинг қалбимга, моҳи Рамазон!

412 18:30 12.04.2021

Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

522 19:00 26.03.2021

Мирзо Кенжабек: “Ўзингдан ўзгани севдирма, ё Раб!”

755 18:00 06.01.2021

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Августнинг сўнгги кунлари

1787 14:30 30.08.2020

Абдураҳмон Мешаян шеъри: Учрашамиз ҳовуз бўйида

1366 16:00 16.08.2020

Абдулла Орипов шеъри: Ҳамшира

860 09:00 09.08.2020
« Орқага