Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (66-қисм)

889

186. Бақий ибн Махлад.

Ҳофиз Заҳабий ўзининг “Тазкиратул ҳуффоз” ва “Сияру аъломин нубало” китобларида имом, ҳофиз, шайхулислом Бақий ибн Махлад Қуртубий ҳақида зикр қилиб, у зотнинг мағриб билан машриқни пиёда кезиб чиққани ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтган. Заҳабий айтади: “Абул Валид Фаразий айтади: “Бақий: “Мен илм талабида умрини ўтказган, егулиги фақат ташлаб юбориладиган карам барглари бўлган кишини биламан”, дер эди”.

187. Бақий ибн Махлад.

Ёқут Ҳамавий ўзининг “Мўъжамул удабо” китобида юқорида зикри ўтган Бақий ибн Махлад Андалусий ҳақида шундай ёзади: “Бир куни у шогирдларига: “Илм олишни истаётган сизларми? Толиби илм ҳам шундай бўладими? Қиладиган иши қолмаса, “Мен кетдим, дарс олиб келай”, дейиш керак! Мен шундай кишини биламанки, илм ўрганиб юрган вақтларида одамлар ташлаб юборадиган карам барги билан кунини ўтказар эди. Яна бир кишини биламанки, ёзишга қоғоз сотиб олиш учун бир неча марта шалварини сотиб юборган эди. Аммо Аллоҳ таоло ҳар сафар унга янги шалвар ато этар эди”, деди”.

188. Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис Розий.

Ибн Абу Ҳотам Розий “Тақдиматул жарҳи ват-таъдил” китобида отаси Имом Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис Розий ҳақида шундай дейди:

“Отамнинг шундай деганларини эшитганман: “214/829 йили саккиз ой Басрада турдим. Ўзи ниятим бир йил туриш эди, лекин пулим қолмай, эгнимдаги кийимларимни битта-битта сота бошладим. Ниҳоят, бир тийин ҳам пулим қолмади. (Ўша куни) дўстим билан бирга шайхларнинг олдига бориб, кечгача уларнинг илмий суҳбатларини эшитдик. У ердан дўстим ўз уйига кетди, мен эса бўм-бўш уйга қайтдим. Очликдан фақат сув ичдим”.

189. Муҳаммад ибн Наср Марвазий.

Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” ва Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Таҳзибут-таҳзиб” китобларида имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ҳақида (202-294/818-907) қуйидагилар келтирилган: “Муҳаммад ибн Наср айтади: “Мен Мисрда бир неча йил яшадим. Бир йиллик емишим, кийимим, қоғозим, сиёҳим ва барча сарф-харажатларимнинг нархи йигирма дирҳам эди, холос”.

 

Таржимонлар: Тошкент Ислом институти ўқитувчилари Фахриддин Маманосиров, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ғиёсиддин Баратов, Муҳаммад Яҳё Ходжаев, Абдуллоҳ Қосим

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (72-қисм)

1021 16:55 20.06.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (71-қисм)

1558 22:15 19.06.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (69-қисм)

507 22:55 16.06.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (68-қисм)

772 23:05 15.06.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: «Саҳифалар» (67-қисм)

703 21:05 14.06.2021
« Орқага